Суперлигада катта ўзгаришлар: ким кетди, ким келди?

1 дақиқа ўқиш199
Суперлигада катта ўзгаришлар: ким кетди, ким келди?

Жаҳон чемпионати сабаб юзага келган танаффусдан сўнг Суперлига баҳслари қайта бошланиш арафасида.

Жамоалар мавсумнинг навбатдаги қисмига тайёргарлик кўрар экан, бир қатор клубларда жиддий таркибий ўзгаришлар амалга оширилди.

«Андижон» тўрт футболчи билан хайрлашди

«Андижон» клуби бир вақтнинг ўзида тўрт футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.

Жамоани қуйидаги ўйинчилар тарк этди:

  • Раҳимжон Давронов;

  • Жамшид Болтабойев;

  • Иброҳим Йўлдошев;

  • Игор Голбан.

Раҳимжон Давронов кўп ўтмай янги жамоасини ҳам топди. «Қўқон-1912» клуби дарвозабоннинг трансферини расман эълон қилди.

«Навбаҳор»да ҳам ўзгаришлар бор

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Катулонди Кати ва Шерзод Ғуломжонов билан хайрлашди.

Шу билан бирга, «лочинлар» таркибни янги футболчи билан кучайтирди. Жоэл Кожо расман «Навбаҳор» сафига қўшилди.

Тўрт футболчи «Динамо»дан кетди

Самарқанднинг «Динамо» жамоасида ҳам катта ўзгаришлар кузатилди.

Клубни қуйидаги футболчилар тарк этди:

  • Улуғбек Ҳошимов;

  • Тил Мавретич;

  • Маҳамаду Дембеле;

  • Драмане Салу.

Суперлига қачон қайта бошланади?

Жаҳон чемпионати туфайли юзага келган танаффусдан кейин Суперлига баҳслари 16 июль куни қайта старт олади.

Клублардаги трансферлар ва таркибий ўзгаришлар мавсумнинг кейинги қисмидаги кучлар нисбатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?