13 йил кўрмаган аёл зарбадан сўнг яна кўра бошлади

1 дақиқа ўқиш971
13 йил кўрмаган аёл зарбадан сўнг яна кўра бошлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида яшовчи Лиза Рейд 13 йил давомида деярли кўрмай яшаганидан сўнг, 2000 йил 15 ноябр куни бошини журнал столига уриб олганидан кейин қисман кўра бошлади.
  • У 11 ёшида миядаги ўсма кўриш нервига босим ўтказгани сабаб кўриш қобилиятидан айрилган ва йўлбошловчи ити Ами ёрдамида ҳаракатланган.

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида яшовчи Лиза Рейднинг ҳаётида кутилмаган воқеа содир бўлган. У болалигида миядаги ўсма сабаб кўриш қобилиятини йўқотган ва 13 йил давомида деярли кўрмай яшаган. Аммо 2000 йилдаги оддий бир бахтсиз ҳодисадан кейин унинг кўриш қобилиятининг бир қисми кутилмаганда қайтган.

Кутилмаган зарба

Лиза 11 ёшида миядаги ўсма туфайли кўриш қобилиятидан айрилган. Ўсма кўриш нервига босим ўтказгани сабабли у йиллар давомида йўлбошловчи ити ёрдамида ҳаракатланган.

2000 йил 15 ноябрь куни, 24 ёшли Лиза йўлбошловчи ити Амини ухлашдан олдин ўпиш учун энгашган. Шу пайтда у мувозанатини йўқотиб, бошини журналь столига қаттиқ уриб олган. Ҳодиса жиддий кўринмагани учун у одатдагидек ухлашга ётган.

Аммо эрталаб уйғонганида Лиза ўз кўзларига ишона олмаган — у яна кўра бошлаган эди.

Jingalak sochli ayol bog'da labrador iti bilan birga tabassum qilib turibdi.

13 йилдан кейин оиласини қайта кўрди

Лизанинг кўриш қобилияти тўлиқ эмас, балки қисман тикланган. Манбаларда у чап кўзида тахминан 80 фоиз кўриш қобилияти қайта тиклангани қайд этилган.

У учун энг таъсирли лаҳзалардан бири эса оила аъзоларини қайта кўриш бўлган. Лиза 13 йил давомида кўрмаган укаси бу вақт ичида болаликдан улғайиб, катта йигитга айланган эди.

«У эркак бўлиб қолибди», дея ҳайратланган Лиза укасини соқолли ҳолда кўрганини эслаган. Онаси эса унга деярли танишдек кўринган, фақат йиллар уни қаритганини пайқаган.

Шифокорлар ҳам аниқ жавоб топа олмаган

Бу воқеанинг энг сирли томони — кўриш қобилияти нима сабабдан тиклангани. Шифокорлар Лизанинг ҳолатига аниқ илмий изоҳ бера олмаган.

Айрим тахминларга кўра, бошига тушган зарба натижасида кўриш нервига таъсир қилаётган босим ўзгарган бўлиши мумкин. Аммо бу фақат тахмин бўлиб, Лизанинг кўриш қобилияти айнан нима сабабдан қайтгани аниқ исботланмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?