Ливерпулда кутилмаган ўзгаришлар: Виргил ван Дижк дахлсизлик мақомини йўқотди

Спорт1 дақиқа ўқиш166
Ливерпулда кутилмаган ўзгаришлар: Виргил ван Дижк дахлсизлик мақомини йўқотди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Англиянинг Ливерпул клуби раҳбарияти таркибни ёшартириш стратегияси доирасида 34 ёшли ҳимоячи ва сардор Виргил ван Дижк учун келиб тушадиган жиддий таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди.
  • Преме-лигадаги омадсиз иштирок ва мураббийлар штабидаги ўзгаришлар нидерландиялик футболчининг жамоа учун «дахлсиз» деган мақоми йўқолишига сабаб бўлди.

Англиянинг Ливерпул клуби ўзининг кўп йиллик етакчиси ва сардори Виргил ван Дижк борасидаги позициясини кескин ўзгартирди. Сўнгги маълумотларга кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти тажрибали ҳимоячи учун келиб тушадиган жиддий таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Ушбу қарор клубдаги янги давр ва таркибни тубдан ёшартириш стратегиясининг бир қисми сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

ТЕАМталк нашри тарқатган хабарга кўра, Ливерпулнинг Премер-лигадаги омадсиз иштироки ва мураббийлар штабидаги ўзгаришлар 34 ёшли нидерландиялик ҳимоячининг жамоа учун «дахлсиз» деган мақомини бекор қилинишига сабаб бўлган. Гарчи футболчи 2025-йилда шартномасини узайтирган бўлса-да, клуб мутасаддилари айни дамда ушбу келишув шартларидан бироз афсусда экани айтилмоқда.

Милан ва бошқа даъвогарлар

Ҳозирда Виргил ван Дижк хизматларига Италиянинг Милан клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Россонерилар»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим нидерландиялик футболчини ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун асосий мақсад деб белгилаган. Италия клуби вакиллари аллақачон воситачилар орқали трансфернинг молиявий шартларини ўрганишни бошлаб юборган.

Европадан ташқари, Саудия Арабистони Pro лигаси, АҚШнинг MLS чемпионати ва Туркия клублари ҳам тажрибали ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас. Ливерпул раҳбарияти сардорни мажбуран сотиб юбормоқчи эмас, бироқ клуб манфаатлари учун мос келадиган таклиф тушса, музокараларга киришишга тайёрлигини янги бош мураббий Андони Ираолага маълум қилган.

Ҳимоядаги муаммолар ва янги мавсум

Ван Дижкнинг кетиши Ливерпул мудофаа чизиғи учун катта йўқотиш бўлиши мумкин. Сабаби, жамоани аллақачон Ибраима Конате тарк этган, Джо Гомеснинг келажаги эса сўроқ остида қолмоқда. Агар сардор сотиб юборилса, клуб трансфер ойнаси ёпилгунга қадар унинг ўрнини боса оладиган юқори даражадаги ҳимоячини топиши шарт бўлади.

GOAL.com нашрининг ёзишича, Андони Ираола янги мавсум олдидан жуда мураккаб вазиятга тушиб қолган. У 23-август куни Нюкасл Юнайтедга қарши бўладиган Премер-лиганинг очилиш ўйинига қадар ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ҳал этиши лозим. Муҳаммад Салах ва Энди Робертсон каби етакчилар кетганидан сўнг, Ван Дижкнинг ҳам трансфер қилиниши Ливерпулда бутунлай янги жамоа шаклланаётганидан далолат беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?