Аргентина ва Миср футболчиларига қўйилган баҳолар маълум бўлди

Аргентина ва Миср футболчиларига қўйилган баҳолар маълум бўлди

Аргентина терма жамоаси Мисрни 3:2 ҳисобида мағлуб этган жаҳон чемпионати нимчорак финалидан кейин футболчиларнинг баҳолари эълон қилинди.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида Лионель Месси қайд этилди. Аргентина сардори 9,2 балл олди. Бу икки жамоа футболчилари орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Аргентина таркибида Леандро Паредес ҳам юқори баҳоланди. Унинг ҳаракатлари 8,7 баллга лойиқ кўрилди. Энсо Фернандес 8,6, Лисандро Мартинес ва Кристиан Ромеро эса 8,1 баллдан олди.

Родриго де Паулга 7,3, Николас Таляфикога 7,0 балл қўйилди. Науел Молина 6,8, Алексис Мак Аллистер 6,5 ва Хулиан Алварес 6,4 балл олди. Дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг баҳоси 6,0 бўлди.

Миср таркибида энг юқори кўрсаткич дарвозабон Мустафо Шобейрга тегишли бўлди. У 6,9 балл олди. Зико ва Иброҳим 6,8, Ҳассан ва Рабиа 6,5 балл билан баҳоланди.

Миср етакчиси Муҳаммад Салоҳга 5,7 балл қўйилди. Ҳани 5,4 балл билан ўйиндаги энг паст баҳони олди. Ашур ва Ҳафезнинг кўрсаткичи 5,8 баллни ташкил этди.

Жамоавий ўртача баҳода ҳам Аргентина устун келди. Жанубий Америка вакилларининг умумий кўрсаткичи 7,5 балл, Мисрники эса 6,3 балл бўлди.

Argentina va Misr jamoalarining futbolchilari reytingi aks etgan taktik sxema.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар