Аргентина титулни ҳимоя қилмоқда: федерацияда катта текширув бошланди

Аргентина титулни ҳимоя қилмоқда: федерацияда катта текширув бошланди

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026да чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун курашаётган бир пайтда, майдон ташқарисида мамлакат футбол федерацияси атрофида жиддий молиявий текширув бошлангани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, АҚШ Федерал тергов бюроси Аргентина футбол федерацияси фаолиятида пул ювиш ва молиявий қонунбузарликлар бўлган-бўлмаганини ўрганмоқда.

ФБР AFA фаолиятини текширмоқда

EasySport маълумотига кўра, тергов АҚШ федерал прокуратураси билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Мутахассислар Аргентина футбол федерациясининг АҚШ ҳудудидаги тижорат фаолиятини таҳлил қилмоқда. Асосий эътибор молиявий операциялар вақтида АҚШ қонунчилиги бузилган-бузилмаганига қаратилган.

Диққат марказида йирик транзакциялар бор

Хабарларга кўра, текширув доирасида 300 миллион доллардан ортиқ маблағ билан боғлиқ операциялар ўрганилмоқда.

Бу маблағлар спонсорлик шартномалари, медиаҳуқуқларни сотиш ва бошқа тижорат келишувлари орқали шаклланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Компаниялар фаолияти ҳам ўрганиляпти

Аргентина нашри La Nación маълумотига кўра, тергов фақат федерация билан чекланмаяпти.

Даромадларни бошқаришда иштирок этган компаниялар фаолияти ҳам алоҳида таҳлил қилинмоқда. Терговчилар ушбу келишувларда молиявий шаффофлик талабларига риоя қилинган-қилинмаганини аниқлашга уринмоқда.

Ҳозирча расмий айблов йўқ

Айни пайтгача ҳеч бир шахсга нисбатан расмий айблов қўйилмагани таъкидланмоқда.

Текширув ишлари давом этмоқда ва якуний хулоса ҳали эълон қилинмаган. Шу боис ушбу ҳолатда гап фақат шубҳа ва тергов жараёни ҳақида бормоқда.

Терма жамоа ЖЧда курашни давом эттирмоқда

Майдондон ташқаридаги бу вазият Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026даги иштирокига таъсир қилмагани айтилмоқда.

Амалдаги жаҳон чемпионлари ўз унвонини ҳимоя қилиш учун курашни давом эттирмоқда. Аммо федерация атрофидаги молиявий текширув Аргентина футболи учун турнир давомидаги энг жиддий майдон ташқарисидаги воқеалардан бирига айланиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар