Франция ва Марокаш ўйинида футболчилар қандай баҳоланди?

Франция ва Марокаш ўйинида футболчилар қандай баҳоланди?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • FIFA 2026 жаҳон чемпионати чорак финалида Франсия Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг майдондаги футболчиларнинг баҳолари эълон қилинди.
  • Франсия сафида энг юқори 8,4 балл Усмон Дембелега насиб этди, шунингдек, Килиан Мбаппе 8,2 балл билан жамоасининг энг яхши баҳоланган ўйинчиларидан бири бўлди.
  • Марокаш жамоасида энг яхши баҳо дарвозабон Яссин Бонога берилиб, у 6,9 балл тўплади.

FIFA 2026 жаҳон чемпионати чорак финалида Франция Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан кейин футболчиларнинг баҳолари эълон қилинди. Франция сафида энг юқори баҳо Усмон Дембелега берилди. У 8,4 балл олди. Килиан Мбаппе эса 8,2 балл билан жамоасининг энг яхши баҳоланган ўйинчиларидан бири бўлди.

Франция футболчилари баҳолари:

• Майк Менян — 6,9
• Жюл Кунде — 6,9
• Даё Упамекано — 8,0
• Вилям Салиба — 7,1
• Люка Дин — 7,5
• Ману Коне — 7,4
• Адриен Рабо — 7,3
Усмон Дембеле — 8,4
• Майкл Олисе — 7,3
• Дезире Дуе — 7,5
• Килиан Мбаппе — 8,2

Марокаш сафида энг яхши баҳо дарвозабон Яссин Бонога берилди. У 6,9 балл олди. Аззедин Унаҳи 6,6, Идрисси 6,3 балл билан қайд этилди. Қолган футболчиларда баҳолар 5,6–6,3 оралиғида бўлди.

Марокаш футболчилари баҳолари:

• Яссин Боно — 6,9
• Ашраф Ҳакимий — 6,1
• Наеф Аггерд — 5,9
• Адам Масина — 5,9
• Ануар Салах-Эддин — 5,8
• Нейл Эл-Айнауи — 6,3
• Аззедин Унаҳи — 6,6
• Билол Эл-Ханнус — 6,2
• Браим Диас — 5,9
• Аюб Буддади — 5,6
• Чамсуддин Талби — 5,7

Умумий баҳоларга кўра, Францияда ҳужум ва марказий чизиқ вакиллари юқорироқ натижа қайд этди. Марокашда эса Бононинг баҳоси жамоадаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар