FIFA ЖЧ-2026 финали ўтадиган стадион майсасини сотувга чиқаради
1 дақиқа ўқиш102

FIFA ЖЧ-2026 финали бўлиб ўтадиган «МетЛифе Стадиум» майдони майсаси бўлакларини сувенир сифатида сотувга чиқариши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, тўпламлар нархи 450 доллардан 3000 долларгача бўлади. Унда қатрон ичига жойлаштирилган майса бўлаги, маҳсулот ҳақиқийлигини тасдиқловчи USB-хотира ва танланган вариантга қараб финал ўйинининг сувенир чиптаси, тўп миниатюраси ҳамда рамзий кристалл кубок бўлиши мумкин.
Маҳсулотлар фақат финалдан кейин, яни 19 июльдан сўнг харидорларга юборилади. Жўнатмалар АҚШ ва Европа мамлакатлари фуқаролари учун амалга оширилиши айтилмоқда.
Ушбу тўпламдан 2026 дона чиқарилиши режалаштирилган. Кутилган умумий даромад 11,2 миллион доллардан ошиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…