Перуда 500 дан ортиқ чақалоққа Ҳоланд исми қўйилди

2026 йилги Жаҳон чемпионати кунларида Перуда туғилган 500 нафардан ортиқ чақалоққа Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд шарафига исм қўйилди. Бу ҳолат айниқса мусобақа бошланганидан кейин кўпроқ кузатилган.
Маълумотларга кўра, мамлакатда 468 нафар чақалоқ Ҳоланд номи билан рўйхатдан ўтган. Яна 91 нафар болага эса тўлиқ шаклда Эрлинг Ҳоланд исми берилган.
Бундай исмлар билан рўйхатга олинган чақалоқларнинг катта қисми Жаҳон чемпионати старт олганидан кейин дунёга келган. Норвегия терма жамоаси Бразилияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олганидан сўнг бу кўрсаткич янада ошган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…