Ювентус учун дарвозабон муаммоси кескин тус олди

Интерга қарши мағлубиятдан сўнг Ювентусда янги биринчи рақамли дарвозабонни трансфер қилиш зарурати кескинлашди. Мичеле Ди Грегорио учрашувдаги ишончсиз ҳаракатлари сабаб мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятини тўлиқ ишонтира олмади, гарчи унинг шартномаси 2029-йилгача тузилган бўлса-да. Турин клуби ҳозирча Ди Грегорио учун харидор ва муносиб асосий дарвозабон топа олмади, Алиссон ҳамда Дибу Мартинес эса бошқа жамоаларга ўтиб кетган.
Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтган Интерга қарши баҳсдаги мағлубият Ювентус клубида дарвозабонлар масаласини яна бир бор энг долзарб муаммога айлантирди. Goal.com хабар беришича,учрашувдаги ноаниқ ҳаракатлар туфайли бош мураббий Лучиано Спаллетти бошчилигидаги жамоада янги биринчи рақамли дарвозабонни трансфер қилиш эҳтиёжи мутлақ фавқулодда тус олган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Аслида мавсумолди ўртоқлик учрашувлари туринликлар учун ижобий бошланганди. Спаллетти шогирдлари Базел, Стандард, Ницца ва Челси каби жамоаларга қарши дастлабки тўртта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлганди. Ҳимоянинг тартибли ўйини эвазига Мичеле Ди Грегорио ва Маттиа Перин рақибларга кўп имконият қолдирмасдан, мутахассисларда илиқ таассурот қолдирганди.
Дербй дъИталиа учрашувидаги хатолар
Бироқ Интерга қарши кечган ўйинда эски хатолар ва муаммолар яна юзага чиқди. Интернинг биринчи голида Димаркога зарба бериш учун жуда кўп бўш жой берилган бўлса-да, Ди Грегорио тўпга кеч ташлангани сезилди. Иккинчи вазиятда эса Диуфнинг яқин масофадан берган зарбасини қайтаришда дарвозабоннинг ишончсиз ва қўпол хатога йўл қўйгани тўпнинг тўрга бориб тушишига сабаб бўлди.Ушбу ҳолат ўтган мавсумдаги Сан-Сирода Интерга ва Алянс стадионида Комога қарши баҳслардаги йўл қўйилган кўплаб хатоларни эслатиб юборди. Натижада 1997-йилда туғилган дарвозабоннинг жамоадаги келажаги яна савол остида қолди. Шартномаси 2029-йилгача тузилганига қарамай, у ҳам мураббийлар штабини, ҳам клуб раҳбариятини тўлақонли ишонтира олмади.
Трансфер бозоридаги қийинчиликлар ва янги номзодлар
Трансфер ойнасининг ёпилишига саноқли ҳафталар қолган бир пайтда, Ювентус таркибида Ди Грегорио билан бирга Маттиа Перин ва Пинсолё қолмоқда. Перин ва Пинсолиёнинг шартномаси бир йилдан кейин якунига етиши, Ди Грегорио эса июль ойидаги агенти билан боғлиқ шов-шувли вазиятдан сўнг жамоада деярли яккаланиб қолгани клубни қийин аҳволга солиб қўйган.Ҳозирча Турин клуби Ди Грегорио учун муносиб харидор ҳам, керакли даражадаги янги асосий дарвозабон ҳам топгани йўқ. Асосий нишонлар бўлган Алиссон ва Дибу Мартинес бошқа жамоаларга ўтиб кетган бўлса, Visaрио каби муқобил вариантлар ҳам раҳбариятни тўлиқ қаноатлантирмаяпти. Пари Сен-Жермен клуби пармалик япониялик дарвозабони Suzukiни сотиб олса, уни Ювентусга ижара асосида бериш ғояси охирги вариант сифатида кўриб чиқилмоқда.
А Серия мавсуми бошланишига атиги икки ҳафта қолган вақтда, Карневали, Массара ҳамда Оттолини каби клуб мутасаддилари ушбу муаммоли позицияни қандай ҳал этиши яқин соатларда маълум бўлади. Мавсум бошида дарвозабон масаласи шунчаки устувор вазифа бўлган бўлса, эндиликда у тўлақонли кризисга айланди.






























Изоҳлар 0
…