Юлдуз Усмонова “Уммон”нинг Бухорода бекор қилинган концертига ўзининг кескин фикрларини билдирди (видео)

1 дақиқа ўқиш792
Юлдуз Усмонова “Уммон”нинг Бухорода бекор қилинган концертига ўзининг кескин фикрларини билдирди (видео)

17 июль куни Бухорода "Уммон" гуруҳининг концерти ўтказилиши режалаштирилган эди. Тадбир аввалдан эълон қилинган, чипталар ҳам сотувга чиқарилган. Аммо концерт кутилганидек бўлмади ва гуруҳ саҳнага чиқмади.

Маълумотларга кўра, бунга чипталар савдоси етарли даражада бўлмагани ҳамда концерт билан боғлиқ харажатлар қопланмагани сабаб бўлган.

7 август куни Бухорода концерт берган Юлдуз Усмонова мазкур ҳолатга муносабат билдирди. Хонанда санъаткорнинг томошабин олдидаги масъулияти ҳақида гапириб, концертга келган одамларнинг вақти ва ишончини ҳурмат қилиш кераклигини айтди.

"Озми-кўпми одам вақтини сенинг концертиңга ажратиб келибди. Пулни кейин ҳал қиласан, концертни бекор қилиб кетишга ҳаққинг йўқ", деди Юлдуз Усмонова.

Хонанданинг бу фикрлари ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Фойдаланувчилар орасида уни қўллаб-қувватлаганлар ҳам, концертни ташкил этишда молиявий томонни ҳам инобатга олиш кераклигини айтганлар ҳам бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?