Лас-Вегасдаги сенсация: Куиллан Салкилл Гамротни 1-раунддаёқ бўғиб қўйди!

1 дақиқа ўқиш115
Лас-Вегасдаги сенсация: Куиллан Салкилл Гамротни 1-раунддаёқ бўғиб қўйди!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Куиллан Салкиллд «UFC Фигҳт Нигҳт 284» турнирининг асосий жангида Матеуш Гамротни 1-раунд якунланишига 35 сония қолганида бўғиш усули билан таслим этди.
  • Бу мағлубият Гамрот фаолиятидаги 5-си бўлди, унинг ҳисобида 26 та ғалаба ва 1 та ўтказилмаган жанг бор.
  • Куиллан Салкиллд фаолиятидаги 13-ғалабасини қўлга киритиб, ғалабали сериясини 11 та жангга, UFCдаги ғалабалари сонини эса 6 тага етказди.

Бироз аввал АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида «UFC Fight Night 284» турнири ўз якунига етди. Оқшомнинг марказий жангида енгил вазн тоифаси вакиллари октагонда куч синашдилар.

Турнирнинг асосий баҳсида польшалик тажрибали жангчи Матеуш Гамрот Австралия вакили Куиллан Салкиллдга қарши октагонга кўтарилди. Баҳс ММА мухлислари учун кутилмаган сенсацион натижа билан якун топди.

1-раунддаги чақмоқдек ғалаба ва бўғиш усули

Драмали кечган баҳснинг илк раунди якунланишига бор-жоғи 35 сония қолган бир пайтда австралиялик спортчи номдор ва тажрибали рақибини партерда тутиб олди. Салкиллд ўта аниқ ҳаракат қилиб, Гамротни бўғиш усули (submision) билан муддатидан олдин таслим бўлишга мажбур этди.

Жангчиларнинг статистикаси ва Салкиллднинг «даҳшатли» серияси

  • Матеуш Гамрот: Ушбу мағлубият польшалик спортчи учун фаолиятидаги 5-си бўлди. Унинг ҳисобида 26 та ғалаба бор, яна 1 та жанги ўтказилмаган деб топилган.

  • Куиллан Салкиллд: Австралиялик жангчи фаолиятидаги 13-ғалабасини тантана қилди (ҳисобида 2 та мағлубият ҳам бор).

Бу натижа орқали Салкиллд ўзининг ғалабали сериясини 11 та жангга, UFC ташкилотидаги ғалабалари сонини эса 6 тага етказиб олди.

Эслатиб ўтамиз: Куиллан Салкиллд бундан аввалги жангида ҳам ҳақиқий сенсация қайд этган эди — у енгил вазннинг яна бир топ-жангчиси Бенеил Дариушни 1-раунддаёқ техник нокаут эвазига таслим этганди. Кечки баҳс австралиялик номзоднинг дивизиондаги топ-даъвогарга айланганини кўрсатмоқда.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?