Майкл Кэррик «ПСЖ»га қарши ўйиндан сўнг: «Жамоа мавсумга тўлиқ тайёр»

1 дақиқа ўқиш95
Майкл Кэррик «ПСЖ»га қарши ўйиндан сўнг: «Жамоа мавсумга тўлиқ тайёр»
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Керрик «PSJ»га қарши ўртоқлик учрашувидаги 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг жамоа мавсумга тайёргарлик жараёнидан қониқиш ҳосил қилганини билдирди.
  • У футболчиларнинг майдонда вазиятлардан чиқиш йўлларини мустақил топиши янги мавсумга руҳан ва тактик жиҳатдан тайёргарлик учун муҳим эканини таъкидлади.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Франциянинг «ПСЖ» клубига қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Шиддатли кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Манкунианликлар устози жамоанинг мавсумга тайёргарлик жараёни ва ўйиндаги муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталди.

«Шогирдларим майдонда ўзлари ечим топишлари муҳим»

Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед» расмий сайтига берган интервьюсида ўйин ва тайёргарлик босқичидан қониқиш ҳосил қилганини билдирди:

«Бу ўйин учун белгилаб олган мақсадларимизга пўлиқ эришдик. Баъзида вазиятдан чиқиш йўли ва муаммоларни ҳал қилиш вариантларини йигитларнинг ўзи топиши жуда муҳим. Ҳатто бунга зарурат бўлмаса ҳам, уларга доимо тайёр жавобларни тақдим этаверишни истамаймиз — бу нарса футболчиларни янги мавсумга руҳан ва тактик жиҳатдан пишитади.

Бошқалар доим ҳам кўравермайдиган, аммо биз мураббийлар штаби сифатида жуда мамнун бўладиган кўплаб ижобий жиҳатлар бўлди ва бу келажак учун яхши аломатдир», — деди мутахассис.

Скандинавиядаги йиғин ва мухлислар энергияси

«МЮ» устози мавсумлараро танаффусда ўтказилган Скандинавия турнеси ва ишқибозлар билан мулоқот ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирди:

  • Интизом ва темп: Йиғин давомида жамоа ўйин темпини секин-аста ва тизимли равишда ошириб борди.

  • Мухлислар билан алоқа: «Одатда сафарлар фақат меҳмонхона ва стадион оралиғида кечади. Аммо бу сафар бироз сайр қилдик, мухлислар билан суҳбатлашдик. Йилнинг ушбу даврида бу жуда муҳим, чунки уларнинг энергияси ва иштиёқини ҳис қиласиз. Биз айнан уларга қувонч улашиш учун меҳнат қиламиз. Олдимизга қўйган вазифаларни бажардик ва умид қиламанки, мухлислар ўйиндан завқ олишди».

Янги мавсум стартига оз қолди

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 1-турида «Манчестер Юнайтед» 22 август куни «Ҳалл Сити»га қарши майдонга тушади.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?