Барселона ёзги трансфер ойнаси якунида яна фаоллашмоқда

1 дақиқа ўқиш396
Барселона ёзги трансфер ойнаси якунида яна фаоллашмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Барселона ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ортиқча ўйинчиларни сотиш, маошлар чегарасини кенгайтириш ва рўйхатдан ўтказилмаган футболчиларни расмийлаштириш учун фаоллашмоқчи.
  • Клуб янги ҳужумчи олиб келишни режалаштириб, Жулиан Алварес, Родри ва Канселу номзодларини кўриб чиқмоқда.

Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунлари яқинлашгани сари «Барселона» клуби трансфер бозорида жиддий фаоллик кўрсатишга тайёргарлик кўрмоқда. Каталонияликлар таркибдаги ортиқча ўйинчиларни сотиб юбориш, молиявий маошлар чегарасини кенгайтириш ҳамда рўйхатдан ўтказилиши қолган футболчиларни тезроқ расмийлаштириш мақсадида бир қатор трансферларни якунлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

«Sport» нашрининг хабар беришича, «Барселона» раҳбариятининг асосий мақсади аниқ бўлиб турибди. Клуб жамоага янги ҳужумчи олиб келишни истайди ва бу борадаги устувор вазифа сифатида Жулиан Алварес, шунингдек Родри ва Канцелу номзодлари кўриб чиқилмоқда. Бироқ спорт бошқармаси трансфер ойнасининг сўнгги дақиқаларида яна бир муҳим битимни амалга оширишни кўзламоқда.

Деку марказий ҳимоячи қидирмоқда

Клуб спорт директори Деку ёзги трансферлар мавсуми бошланганидан бери марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш устида жиддий иш олиб бормоқда. Унинг асосий истаги — юқори савиядаги ва имкон қадар чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячини жамоага жалб қилишдир. Агар молиявий имкониятлар йўл қўйса, бу трансфер ойнанинг охирги кунларидаёқ амалга ошиши мумкин.

Дастлаб спорт директори «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонини трансфер қилишга ҳаракат қилган эди. Бироқ томонлар спорт жиҳатидан келиша олмагани ҳамда миланликлар белгилаган нарх жуда баланд бўлгани сабабли бу вариант барбод бўлган. Шундан сўнг ҳимоя чизиғи бўйича музокаралар вақтинча тинчиганди.

Роналд Араухонинг кетиши режалами ўзгартирди

Бироқ Роналд Араухонинг жамоани тарк этиши «Барселона» учун ҳимоячи излаш жараёнини яна долзарб қилиб қўйди. Натижада клуб янги футболчи сотиб олишга қатъий қарор қилди. Бош мураббий Ханси Флик Пау Кубарси ва Жерар Мартин жуфтлигининг ўйинидан ҳозирча мамнун, бироқ мураббий ҳам қулай имконият туғилса, юқори савиядаги футболчи билан таркибни кучайтириш муҳимлигини яхши тушунади.

Шунингдек, таркибда Андреас Кристенсен ва Эрик Гарсия ҳам мавжуд бўлиб, улардан бири мавсум давомида қанот ҳимоясида ҳам кўп дақиқалар ҳаракат қилиши кутилмоқда. Каталония клубининг трансфер бозоридаги сўнгги ҳаракатлари ва молиявий ҳолат қандай якун топиши яқин кунларда маълум бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?