«Арсенал» аншлаги: Лондонликлар «Сити»дан реванш олишга шайланмоқда!

1 дақиқа ўқиш209
«Арсенал» аншлаги: Лондонликлар «Сити»дан реванш олишга шайланмоқда!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 16 август куни Англия Суперкубоги учун «Арсенал» ва «Манчестер Сити»
  • Кардиффдаги «Миллениум»
  • (Принсипалитй) стадионида тўқнаш келади.
  • «Манчестер Сити» ўз мухлисларига ажратилган чипталарни тўлиқ сота олмагани сабабли трибуналар нисбати «Арсенал» фойдасига 75/25 фоизни ташкил этади: лондонликларни тахминан 55 000, манчестерликларни эса 18 500 мухлис қўллаб-қувватлайди.

16 август куни Англияда янги футбол мавсуми анъанавий тарзда Англия Суперкубоги (Community Shield) баҳси билан расман старт олади. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Арсенал» ҳамда Англия кубоги соҳиби «Манчестер Сити» жамоалари мавсумнинг илк соврини учун майдонга тушишади.

Эътиборлиси, бу сафарги принципиал тўқнашув Лондондаги муҳташам «Уэмбли» стадионида эмас, балки Уэльс пойтахти — Кардифф шаҳридаги афсонавий аренада бўлиб ўтади.

«Сити» чипталарни сота олмади: Кардиффда 75/25 фоизлик устунлик

Нуфузли Football Ground Guide нашрининг хабар беришича, «Манчестер Сити» раҳбарияти Суперкубок ўйини учун ўз мухлисларига ажратилган чипталар квотасини тўлиқ сота олмади. Манчестерликлар томонидан ўзлаштирилмаган чипталар қайта сотувга чиқарилгач, уларни «Арсенал»нинг ашаддий ишқибозлари бир зумда харид қилиб бўлишди.

Бунинг оқибатида Кардиффдаги қарийб 74 минг томошабинга мўлжалланган «Миллениум» (Principality) стадионида трибуналар нисбати 75/25 фоиз кўринишида «Арсенал» фойдасига ҳал бўлди:

  • «Арсенал» мухлислари: тахминан 55 000 нафар;

  • «Манчестер Сити» мухлислари: тахминан 18 500 нафар.

Футбол экспертларининг таъкидлашича, лондонлик мухлислар ўтган мавсумдаги чемпионлик тантанасини давом эттирган ҳолда Уэльсда «Арсенал»га меҳмонда эмас, худди ўз уйидагидек босимсиз ва иссиқ муҳит яратиб беришади.

Реванш иштиёқи ва The Weeknd концерти сабабли релокация

Лондонлик томошабинларни Кардиффга оқиб келишига яна бир катта сабаб — реванш олиш истагидир. Ўтган мавсумда Англия лигаси кубоги финалида «Манчестер Сити» «Арсенал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, кубокни олиб кетган эди. Эндиликда «канонирлар» фанатлари жамоага ўша аламли мағлубият учун муносиб жавоб қайтаришда ёрдам беришни мақсад қилган.

Маълумот учун, Англия Суперкубоги учрашуви 2006 йилдан буён илк бор Кардиффдаги «Миллениум» стадионида ўтказилмоқда. Бу гал ўйиннинг «Уэмбли»дан кўчирилишига сабаб — айнан шу кунларда Лондондаги асосий аренада машҳур хонанда The Weeknd’нинг «After Hours til Dawn» турнеси доирасидаги муҳташам концерт дастурлари режалаштирилганидир.

Фикрингизни изоҳлар бўлимида қолдиринг ва мақолани Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали танишларингизга улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?