Реал Мадрид трансфер бозорида фаоллашиб, таркибни тубдан янгилади

Реал Мадрид ёзги трансфер ойнасида 225 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаб, Ла Лига клублари орасидаги энг йирик харидорга айланди. Клуб ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Диоманде, Кукуреля, Эспи ва Думфриесни сотиб олди, Бернардо Силва ҳамда Ибраима Конате эса эркин агент сифатида жамоага қўшилди. Умумий бозор фаоллиги қарийб 560 миллион евродан ошган бўлиб, бу клубда туб ўзгаришлар бошланганини кўрсатмоқда.
Сўнгги икки мавсум давомида йирик совринларсиз қолаётган Реал Мадрид раҳбарияти жамоанинг ички ва халқаро майдонлардаги етакчилигини тиклаш учун трансфер бозорида кескин қадамлар ташламоқда. Испания матбуоти тарқатган маълумотларга кўра,қироллик клуби Ханси Флик бошчилигидаги Барселона устунлигига барҳам бериш ва ғолиблар шоҳсупасига қайтиш мақсадида ўз хазинасини очиб, таркибни кучайтиришга киришди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
АС нашри хабар қилишича, ёзги трансфер ойнаси давомида Реал Мадрид жами 225 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаган. Ушбу кўрсаткич Ла Лига клубларининг ёзги трансферлар учун қилган умумий харажатларининг қарийб 40 фоизини ташкил этиб, мадридликларни мазкур мавсумдаги энг йирик харидорга айлантирди. Клуб сўнгги беш йил ичидаги умумий трансфер харажатларининг учдан бир қисмидан кўпроғини айнан шу ёзда амалга оширгани жамоада туб ўзгаришлар даври бошланганидан далолат беради.
Янги юлдузлар ва рекорд трансферлар
Жозе Моуринью бошқарувидаги жамоа таркибини кучайтириш учун трансфер бозорида фаол ҳаракат қилди. Хусусан, ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун бир нечта шов-шувли харидлар амалга оширилди:- Диоманде клуб тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида таркибга қўшилди.
- Челси сафидан келиб қўшилган Кукуреля учун 55 миллион евро сарфланди.
- Левантега ҳужумчи Эспи трансфери учун 25 миллион евро тўланди.
- Интер сафидан келган Думфриес эса 20 миллион еврога баҳоланди.
Амалга оширилган олтита трансфер ва қарийб 560 миллион евродан ошган умумий бозор фаоллиги Испания чемпионатида рақобат янада кескинлашишидан дарак бермоқда. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью олдига қўйилган асосий вазифа — клубнинг аввалги салоҳиятини тиклаш ва Барселона гегемонлигини тўхтатишдан иборат.






























Изоҳлар 0
…