Жадон Санчо фаолиятини хорижда давом эттиришни афзал кўрмоқда

Жадон Санчо APЛ клубларидан аниқ таклифлар олганига қарамай, фаолиятини Англия чемпионатидан ташқарида давом эттиришни устувор деб билмоқда. 26 ёшли футболчи Манчестер Юнайтед билан шартномаси тугаганидан сўнг эркин агентга айланди ва ўз келажагини ўрганмоқда. У ўтган мавсумда Унаи Эмерй бошчилигидаги Астон Вилла сафида 39 та, 2024–2025-йилги мавсумда эса Челси таркибида 41 та учрашув ўтказган.
Англия терма жамоасининг собиқ қанот ҳужумчиси Жадон Санчо фаолиятини чет эл клубларидан бирида давом эттиришга интилмоқда. BBC Sport нашри хабар қилишича, футболчи ўзига APЛ клубларидан аниқ таклифлар келиб тушганига қарамай, Англия чемпионатидан ташқаридаги вариантларни устувор деб билмоқда. Айни пайтда эркин агент мақомида бўлиб турган 26 ёшли ўйинчи Манчестер Юнайтед билан амалдаги шартномаси тугаганидан кейин ўз келажагини диққат билан ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Маълумот ўрнида, Жадон Санчо 2021-йилда 73 миллион фунт стерлинг эвазига Олд Траффорд клубига кўшилган эди. Бироқ унинг Англиядаги фаолияти кутилганидек силлиқ кечмади ва у кетма-кет ижара асосида бошқа жамоалар сафида тўп сурди. Ўтган мавсумда у Унаи Эмерй бошчилигидаги Астон Вилла таркибида 39 та учрашувда майдонга тушиб, жамоага Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишда ва Европа лигаси кубогини бош узра кўтаришда яқиндан ёрдам берди.
Европа аренасидаги тажриба ва Дортмунднинг қизиқиши
Фрайбург жамоасига қарши кечган Европа лигаси финалидаги сўнгги дақиқалардаги чиқиши Санчонинг кетма-кет уч йил давомида учта еврокубок финалида қатнашганини таъминлади. Бунгача у Боруссия Дортмунд ва Челси сафида ҳам қитъанинг ҳал қилувчи ўйинларида майдонга тушган эди. 2024–2025-йилги мавсумда у Челси сафида ижарада ўйнаб, 41 та учрашув ўтказган бўлса-да, Лондон клуби раҳбарияти уни тўлиқ сотиб олиш шартномасидан воз кечди ва 5 миллион фунт стерлинг миқдоридаги жараён эвазига футболчини ортга қайтарди.Ҳозирги кунда футболчининг собиқ жамоаси Боруссия Дортмунд уни ўз сафига қайтариш учун асосий даъвогар сифатида ҳаракат қилмоқда. Немис клуби сафида илгари икки давр мобайнида жами 158 та ўйин ўтказган ҳужумчи учун бу таниш муҳит ҳисобланади. Шунга қарамай, ўйинчи барча реал имкониятларни баҳолашга тайёр эканини билдирган ва фаолиятида янги саҳифа очишни хоҳламоқда.
GOAL.com нашрининг ёритишича, трансфер музокаралари давом этаётган бир пайтда, Жадон Санчо жисмоний формасини сақлаб қолиш мақсадида Флихтон ҳаваскорлар жамоаси билан бирга машғулотлар ўтказмоқда. Европанинг етакчи чемпионатлари аллақачон бошланган ёки бошланиш афрафида тургани сабабли, қанот ҳужумчиси ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар янги жамоа топишга улгуриши керак. Унинг олдида турган бу муҳим қарор профессионал фаолиятини қайта жонлантириш ва терма жамоа сафига қайтиш учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.






























Изоҳлар 0
…