Дана Уайт Махачев ва Гэрри жанги ҳақида шов-шувли баёнот берди!

1 дақиқа ўқиш130
Дана Уайт Махачев ва Гэрри жанги ҳақида шов-шувли баёнот берди!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ислам Махачев UFC 330 турнирининг бош жангида Ен Мачадо Герри устидан бир овоздан ғалаба қозониб, ярим ўрта вазндаги чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилди.
  • UFC президенти Дана Уайт жанг олдидан сенсация бўлишини кутганини, Ен эса бунга жуда яқин келганини айтди.
  • Сал ДъАмато ва Майк Белл баҳсни 49-46, Эрик Колон эса 48-47 ҳисобида Махачев фойдасига баҳолади.
  • Жанг 5 раунд, яни 25 дақиқа давом этди ва Махачев октагондаги ташаббусни тўлиқ назорат қилди.

АҚШнинг Филадельфия шаҳрида якунига етган UFC 330 рақамли турнирининг бош жанги — ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Ислам Махачев ва 1-рақамли даъвогар Йен Мачадо Гэрри ўртасидаги тўқнашув дунё яккакураш жамоатчилигида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Турнир якунланганидан сўнг ўтказилган расмий матбуот анжуманида UFC президенти Дана Уайт чемпионлик баҳси олдидан кутилмаган натижани (апсет) тахмин қилганини очиқ тан олди.

«Исламга осон бўлмади, Йен сенсацияга яқин келганди»

Дана Уайт Ислам Махачевнинг совуққонлик билан жанг олиб борганини эътироф этган ҳолда, ўзининг шахсий тахминлари билан ўртоқлашди:

«Махачев Гэррини назорат қилди ва уни тўлиқ зарарсизлантирди. У жангда ғалаба қозониш учун айнан нима қилиш керак бўлса, шуни бажарди. Мен бугунги оқшом сенсация (апсет) бўлади деб ҳисоблагандим, ўйлагандим. Бугун кутилмаган натижа бўлиши мумкинлигини сезгандим.

Чунки ўртага жуда кўп нарса тикилганди — Исламнинг барча рекордлари, Андерсон Сильванинг рекордини янгилашга уриниш. Шундан келиб чиқиб ҳам бугун кутилмаган натижа бўлса керак деб кутгандим. Йен бунга жуда яқин ҳам келди. Жанг Ислам учун осон кечмаганини ҳамма кўрди».

5 раундлик тўқнашув ва ҳакамларнинг бир овоздан қарори

Даъвогарнинг кучли қаршилигига қарамай, амалдаги чемпион октагондаги ташаббусни бой бермади ва баҳсни тўлиқ 25 дақиқа ўз назоратида ушлаб турди:

  • Ҳакамлар баҳоси: Ён ҳакамлар бир овоздан ғалабани россиялик чемпионга тақдим этди;

  • Аниқ ҳисоблар: Икки ҳакам — Сал Д`Амато ва Майк Белл 49-46 ҳисобини Махачев фойдасига қайд этган бўлса, учинчи ҳакам Эрик Колон баҳсни 48-47 ҳисобида Исламнинг ғалабаси билан баҳолади.

Шу тариқа, Ислам Махачев нафақат ярим ўрта вазндаги чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилди, балки ўз устидаги улкан психологик ва тарихий босимни муваффақиятли енгиб ўтди.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?