7 ёшли икки карра Осиё чемпионига 10 минг доллар ва телевизор топширилди

7 ёшли икки карра Осиё чемпионига 10 минг доллар ва телевизор топширилди

Ўзбекистонлик ёш шахматчи Муҳаммадюсуф Баҳромов халқаро мусобақадаги ғалабалари учун 10 минг АҚШ доллари ва телевизор билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси маълум қилди.

Муҳаммадюсуф Баҳромов Россиянинг Тула вилоятида ўтказилган 20-Осиё мактаб ўқувчилари шахмат чемпионатида 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида классик шахмат ва блиц йўналишларида ғолиб бўлган. Шу тариқа у икки карра Осиё чемпионига айланган.

Ёш шахматчига муваффақиятлари учун пул мукофоти ва телевизор топширилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар