11:15 / 18.07.2017
5 406

«Обод» ёпилмайди. Олий Лига мавсумни тўлиқ таркибда давом эттирадиган бўлди

«Обод» ёпилмайди. Олий Лига мавсумни тўлиқ таркибда давом эттирадиган бўлди
Тошкент шаҳри жамоаларидан бири, Олий Лига иштирокчиси бўлмиш «Обод» клуби ёпилмайдиган бўлган. Бу ҳақда «Офсайд» нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.

Хабарга кўра, клуб матбуот котиби Футқат Нишонов «Ориат Доно» радиосининг «Футбол плюс» эшиттириши орқали клубга янги ҳомий келиши деярли аниқ бўлгани ва клуб 2-даврада ўз фаолиятини давом эттиришини айтган.

«Ҳозирча батафсил маълумот бера олмайман, аммо клубни янги ҳомийлар сотиб олишди ва клуб тугатилгани йўқ» - деган у.

Бошловчининг «Обод»нинг кўплаб футболчилари бошқа клубларга ўтиб кетди, уларнинг ўрни қандай тўлдирилади?» - деган саволига, матбуот котиби «Истайсизми-йўқми давралар оралиғида трансферлар чоғида кўплаб футболчилар клублардаги кўрикдан ўта олмайди. Айни шу футболчилар орқали бошқа клубга ўтиб кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилиш эхтимоли катта» - дея жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ушбу клуб ҳомий топилмаганлиги туфайли мавсумнинг иккинчи даврасида ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу хабарларга исбот сифатида пойтахт клубининг футболчилари Олий Лиганинг турли клубларига ўтгани келтирилган эди.

Айни вақтда «Обод» ПФК Олий-Лигада 15 ўйинда 9 очко билан сўнгги ўринни банд этиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Обод» ёпилмайди. Олий Лига мавсумни тўлиқ таркибда давом эттирадиган бўлди