
“ПСЖ” клуби раҳбарияти “Монако” жамоаси вакиллари билан ҳужумчи Килиан Мбаппе бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақида El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.
Хабар қилинишича, парижликлар 18 ёшли франциялик футболчи учун 180 миллион евро соф ҳамда 20 миллион бонус пули тўлаб берадилар.
Мбаппе “ПСЖ” билан беш йиллик шартнома имзолайди ва солиқлар ушлаб қолинганидан сўнг йилига 18 миллион евро маош олади.
Трансфер ҳақида келаси ҳафтада расман эълон қилинади.
Манба: www.goal.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар