
Германияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кунги беллашувлари давом этмоқда.
Айни дамда кечки дастурдан ўрин олган жанглар бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина рингга чиққан ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов илк тўқнашувни коста-рикалик Робинсон Родригесга қарши олиб борди.
Мазкур беллашувда ўзининг тезкор ва аниқ зарбалари эвасига Ҳасанбой Дўсматов коста-рикалик рақибини ҳакамлар хулосасига кўра 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Энди ҳамюртимиз 29 август куни ҳиндистонлик Амит билан куч синашади.
Вакилларимиз иштирокидаги сўнгги жанг 23:15да старт олади. Ушбу қарама-қаршиликда Исроил Мадримов (75 кг) туркманистонлик Азиз Ачиловга қарши рингга чиқади.
Манба: Sports.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар