УЕФА молиявий Fair Play талабларини кескин равишда оширмоқчи. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, клуб «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» каби жуда катта миқдорда пул сарфловчи клубларнинг трансфер сиёсатини қаттиқ назорат қилишни режалаштирган. УЕФА иқжроқўми янги қоидалар лойиҳасини 2018 йилнинг май ойида кўриб чиқишни режалаштирган.
Қоидаларнинг янги талқинига кўра, ташкилот клубларнинг фақат трансферлар бўйича харажатларини назорат қилади. Тахминларга кўра, янги қоидага кўра, жамоа бир йилда футболчи сотиб олиш ва сотиб олиш бўйича харажатларни 100 миллион евродан оширмаслиги талаб қилинади. Бундан ташқари, УЕФА клубларнинг қарзларини ҳам назорат қилишни кўриб чиқмоқчи.
Яна бир қоидалардан бири бу клублар таркибидаги футболчилар сонининг 25тадан ошмаслиги бўлиши мумкин. УЕФА шунингдек жамоаларнинг шартномалари бўйича суммани ҳам чекламоқчи. Унга кўра клуб тузадиган шартномалар умумий фойданинг 30 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар ойнаси вақтида «ПСЖ» «Барселона» ҳужумчиси Неймарни 222 миллион евро эвазига сотиб олганди. Шунингдек «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам ижарага олинган. Унинг сотиб олиш нархи 180 миллион еврони ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади