17:25 / 12.06.2018
2 896

Зинедин Зидан келажакдаги режалари ҳақида маълум қилди

Зинедин Зидан келажакдаги режалари ҳақида маълум қилди
«Реал» клуби собиқ бош мураббийи, Франция термаси билан Жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган Зинедин Зидан ҳозирча миллий терма жамоада ишламоқчи эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Daryo нашри хабар бермоқда.

Ҳозир энг муҳими Франция терма жамоасини Жаҳон Чемпионатида қўллаб-қувватлаш. Терма жамоани бошқариш ҳақида эса ўйлаётганим йўқ. Ҳозирча бироз танаффуз қилиб, ўзимга келиб олишим керак. Терма жамоага мухлислик қилиб, унинг Жаҳон Чемпионатидаги иккинчи совринини қўлга киритишини истайман.

Зинедин Зидан, мураббий


Франция термасини айни пайтда Зидан билан бирга 1998 йилда​ Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган шерикларидан бири Дидье Дешам бошқармоқда.

Франция футбол федерациясининг президенти Ноэль Ле Гре Зиданнинг келажакда терма жамоага бошқарувига келишини инкор этмади, аммо бу ҳолат Дешамнинг шартнома муддати якунига етадиган 2020 йилдан олдин юз бермаслигини таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)