23:18 / 26.06.2018
3 777

Марокаш мураббийи: "Ҳакамлик борасида фақат битта саволимиз бор"

Марокаш мураббийи: "Ҳакамлик борасида фақат битта саволимиз бор"
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Эрве Ренар ЖЧ-2018 гуруҳ босиқичи доирасида Испанияга (2:2) қариш кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан баҳсдаги ҳакамлик борасида фикр билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз ушбу ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб борди.

“Сариқ карточкаларга келадиган бўлсак, ўйлашимча, биз бир қатор қўполликларга йўл қўйдик, уларнинг баъзиларига лойиқ эдик. Аммо ҳаммасига эмас.

Пике иккита оёғи билан ташланган вазиятда карточка кўрсатилмаганидан ажабландик.

Мен ва ўйинчиларимни қизиқтираётган ягона савол бор: иккинчи голдаги вазиятда тўп чизиқни кесиб ўтганмиди? Агар кесиб ўтган бўлса, унда бу катта хато.

Офсайднинг бекор қилиниши борасида эътирозимиз йўқ, аммо ҳакамлар тўп чиқиб кетган ёки майдонда қолгани ҳақида бизга тушунтириш бермадилар”, – дейди Ренар.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)