ЖЧ-2018 мусобақаси ярим финалидан ўрин олган Франция ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган баҳсда Франциянинг қўли баланд келди.
Учрашув бельгияликларнинг устунлигида бошланди, бироқ вақти-вақти билан Францияда ҳам хавфли ҳужумлар юзага келди. Ҳужумкор руҳда ўтган биринчи бўлимда гол урилмади.
Иккинчи бўлим ҳам бельгияликларнинг бир қатор ҳужумлари билан бошланди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш французларга насиб этди. 51-дақиқада Франция стандарт вазиятни голга айлантирди: Самуэль Умтити бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шундан сўнг Бельгия янада ҳужумга зўр берди, Франция эса қарши ҳужумда бир қатор вазиятларга эга бўлди, бироқ сўнгги зарбалардаги ноаниқлик “учранглилар”га панд берди. Шу билан ўйин якунига қадар гол бўлмади ва Франция финалга йўл олди.
ЖЧ-2018
Ярим финал
Франция – Бельгия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 51 Умтити.
Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте, Погба, Матюиди (Толиссо, 86), Гризманн, Жиру (Нзонзи, 85), Мбаппе.
Бельгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Компани, Шадли (Батшуайи, 90), Витцель, де Брюйне, Феллайни (Феррейра Карраско, 80), Дембеле (Мертенс, 60), Азар, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Азар (63), Алдервейрелд (71), Канте (87), Мбаппе (90), Вертонген (90).
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

ЖЧ-2018. Франция – жаҳон чемпиони!

Швеция термаси Швейцарияни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди

Бельгия термаси Японияга қарши ўйинда 0:2 ҳисобини йўққа чиқариб, чорак финалга йўл олди

ЖЧ-2018 1/8 финал. Уругвай Каванининг дубли эвазига Португалияни мағлуб этди

ЖЧ-2018. Франция чорак финалда, ҳисоб 4:3 (видео)

Бельгия сўнгги турда Англияни мағлуб этди ва биринчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олди