Муроджон Аҳмадалиев эртага рингга чиқади

  • Спорт
  • 13-07-2018, 13:53
  • 467
  • Муроджон Аҳмадалиев эртага рингга чиқади
    Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангини 14 июл куни АҚШнинг Калифорния штатидаги “Hollywood” аренасида ўтказади.

    Мазкур жангда ҳамюртимизга аргентиналик Луис Фернандо Молина рақиблик қилади. Бу боксчи профессионал рингга 2014 йили қадам қўйган ва шу вақтга қадар 12 тажанг ўтказиб, 7 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

    Муроджон профессионал рингдаги илк жангини 10 март куни аргентиналик Давид Мичел Пазга (4-4-1) қарши ўтказиб, нокаутга учратган бўлса, иккинчи жангида яна бир аргентиналик Карлос Суаресни (7-4-3) техник нокаутга учратди.

    » » Муроджон Аҳмадалиев эртага рингга чиқади
    Яндекс.Метрика