Юрген Клопп: "Рамос каби ҳар қандай нарх эвазига ғалаба қозонишни ҳохламайман"

  • 13 август 2018, 20:14
  • 1 976
  • Спорт
  • Юрген Клопп: "Рамос каби ҳар қандай нарх эвазига ғалаба қозонишни ҳохламайман"
    «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ғалаба қозониш учун ҳамма нарсага боришини айтиб ўтди.

    «Мен учун муҳими қандай ғалаба қозониш. Албатта, мен чемпионлар лигасини ютиш истагида эдим ва менинг жамоам қўпол ўйнаб ғалаба қозонса кубокни қайтариб ҳам бермас эдим. Рамоснинг ўз медалини қайтариб беришини кутмайман, бироқ у ўзининг қилган ишини ўйлаб кўриши лозим.

    Балким бу тасодиф бўлиши мумкин, аммо Салоҳ энг юқори формасида жароҳат олди. Кўпчилик шунақаси бўлиб туради дейиши мумкин. Лекин бу болалар учун ёмон ўрнак. Агар биз уларга ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилиш кераклигини ўргатсак, мен 40 йилдан сўнг ушбу сайёрани тарк этишдан хурсанд бўлар эдим.

    Мен яхши омадсизман? Йўқ. Биз Рамоснинг қилган иши ҳақида гапиришимиз керак, чунки унинг иши бир аввал финал натижасига таъсир ўтказган эди.

    «Реал» ЕЧЛ да ғалаба қозонишга ҳақли, ҳеч ким буни шубҳа остига олмайди. Лекин сиз майдонда Рамос билан бўлган воқеаларни кўрмоқчимисиз? Мен ўйлайманки, йўқ», - дейди Клопп.

    Манба: www.uff.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Юрген Клопп: "Рамос каби ҳар қандай нарх эвазига ғалаба қозонишни ҳохламайман"