23:56 / 25.08.2018
3 989

А Серия. «Ювентус» ўз майдонида «Лацио»ни мағлубиятга учратди (ФОТО)

А Серия. «Ювентус» ўз майдонида «Лацио»ни мағлубиятга учратди (ФОТО)
Италия чемпионатининг 2-турида «Ювентус» клуби «Лацио» футболчиларини қабул қилишди ва 2:0 ҳисоби билан уч очкони қўлга киритишди. Ўйинда Роналду тўлиқ ўйинда иштирок этиб гол ура олмади.

Ўйинда ҳисоб биринчи бўлимнинг 30-дақиқасида киритилди. Пьянич аниқ зарба билан туринликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида эса Марио Манжукич мезбонлар устунлигини ошириб ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Роналдудан голли узатма.

«Ювентус» 6 очко жамғарган ҳолда мусобақада пешқадам бўлиб турибди, «Лацио»да эса ҳали ҳам очко йўқ.

Италия чемпионати
2-тур


"Ювентус" – "Лацио" 2:0
Голлар:
1:0 – 30 Пьянич, 2:0 – 75 Манжукич.

"Ювентус": Шченсны, Бонуччи, Алекс Сандро, Жоау Канселу, Кьеллини, Хедира (Бентанкур, 85), Пьянич (Жан, 69), Матюиди, Бернардески (Дуглас Коста, 60), Роналду, Манжукич.

"Лацио":
Стракоша, Ачерби, Раду, Марушич, Уоллес, Милинкович-Савич (Дурмиси, 79), Лулич, Луис Альберто (Корреа, 64), Пароло (Бадель, 64), Лейва, Иммобиле.

Огоҳлантиришлар: Алекс Сандро (45), Пароло (52), Милинкович-Савич (66), Дуглас Коста (81), Жан (87).



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. «Ювентус» ўз майдонида «Лацио»ни мағлубиятга учратди (ФОТО)