17:43 / 05.09.2018
3 303

Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг иккинчи кунида 8та медаль қўлга киритилди

Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг иккинчи кунида 8та медаль қўлга киритилди
4 сентябрь куни Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ата шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг иккинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар қозоқ кураши, паҳлавани (Эрон кураши), гореш (Туркманистон кураши) ва лочин ови ва тайганлар югуриши, мас-рестлинг бўйича баҳсларга киришди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний Тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ўйинларнинг иккинчи кунида қозоқ кураши бўйича 20та давлатдан 56 нафар спортчи иштирок этиб, Ўзбекистон жамоаси вакили Сарвар Икромов (-90 кг) кумуш медални қўлга киритди. Гореш (Туркманистон кураши) бўйича бўлган баҳсларда эса Шерзод Раҳимов мутлақ вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

Лочин ови ва тайганлар югуриши бўйича баҳсларда дунёнинг 10 давлатидан 25 нафар спортчи иштирок этиб, лочинда ов йўналишида ўзбекистонлик Денис Цой бронза медалини қўлга киритди.

27та давлатдан 127 нафар нафар спортчи иштирок этган мас-рестлинг бўйича баҳсларда ҳам Ўзбекистон вакиллари салмоқли ютуқларни қўлга киритишди. Аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Регина Муляшева (-55 кг) кумуш, Мадина Элиева (-125 кг) бронза медалини қўлга киритган бўлса, эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ислом Абдумаликов (-60 кг), Илёс Кадиров (-90 кг) ва Насим Ражабов (-125 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.

Шу тариқа, 4 сентябрь куни ўтказилган баҳсларда ўзбекистонлик 20 нафар спортчи иштирок этди ва жами 8та медаль (2та кумуш, 6та бронза) қўлга киритилди.

Бугун, 5 сентябрь санасида Ўзбекистон вакиллари мангол бох (Мўғулистон кураши) ва қирғиз кураши турлари бўйича баҳсларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг биринчи кунида 11та медал қўлга киритилганди.

2 сентябрдан 8 сентябрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада дунёнинг 66 давлатидан ташриф буюрган 1556 нафар спортчи медаллар учун баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон делегацияси 13та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг иккинчи кунида 8та медаль қўлга киритилди