22:58 / 08.09.2018
2 706

Ўзбекистон U-21 термаси устози: ЎФАдан ўзимизда ҳам халқаро турнирларни ўтказишни сўраган бўлар эдим

Ўзбекистон U-21 термаси устози: ЎФАдан ўзимизда ҳам халқаро турнирларни ўтказишни сўраган бўлар эдим
Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этиб мусобақа чемпионлигини қўлга киритган Ўзбекистон U-21 терма жамоаси устози Жамшид Саидов Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати билан суҳбатлашиб, мусобақа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

"Авваламбор ушбу мусобақани юксак савияда ташкил этиб, бизларни таклиф қилгани учун Хитой футбол ассоциациясига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтсам.

Ташкилий томондан мусобақа жуда ҳам юқори савияда ўтди. Хабарингиз бор, мусобақада 4 та жамоа иштирок этди. Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон ва Мьянма U-21 терма жамоалари. Мусобақа давомида 2 та ғалаба ва 1 дуранг натижа қайд этишгани учун футболчиларга катта рахмат дейман. Ўйинлар давомида футболчиларимиз техника, характер ва жисмоний жиҳатдан ўзларини ижобий томонлама намойиш қила олишди. Ҳар бир ўйинда ғалабага бўлган иштиёқ яққол сезилиб турди. Биз қисқа муддат давомида жамоани бир мақсад йўлида бирлаштира олдик.

Узоқда бўлишимизга қарамасдан, халқимизнинг, футбол мухлислари-ю спортга қизиқувчи барча-барчанинг бизни қўллаб-қувватлаб турганларини ҳис қилиб турдик. Бунинг учун Сиз азизларга жамоамиз номидан миннатдорчилик изҳор этаман. Яна бир алоҳида миннатдорчиликни шу турнирда қатнашиш учун барча шароитларни яратиб берган Ўзбекистон футбол ассоциациясига билдираман.

Бу халқаро турнирда йигитлар катта тажриба тўплашди деб бемалол айта оламан. Бундай мусобақаларда тез-тез қатнашиш футболимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшади деб ҳисоблайман. Ассоциациямиздан бундай халқаро мусобақаларни юртимизда ҳам ташкил қилишларини сўрар эдим. Шунда юртимиз ҳам футбол байрамига мезбонлик қилиб, ташриф буюрган ўзга юрт вакиллари серқуёш Ўзбекистоннинг маданияти, урф-одатлари, меҳмондўстлиги-ю спортда эришаётган ютуқлари билан танишиш имкониятига эга бўлар эдилар", - деди Жамшид Саидов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-21 термаси устози: ЎФАдан ўзимизда ҳам халқаро турнирларни ўтказишни сўраган бўлар эдим