18:14 / 28.09.2018
2 873

Баҳодир Жалолов америкалик боксчига қарши рингга кўтарилади (фото)

Баҳодир Жалолов америкалик боксчига қарши рингга кўтарилади (фото)
Жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда проф рингда фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини АҚШда ўтказади.

Профессионал боксдаги иккинчи жангида ҳамюртимизга мезбон боксчи Томас Хаукинс рақиблик қилади.

Маълумот учун, Баҳодир май ойида профессионал рингдаги дебютини нишонлаган ва ўшанда Уго Труилиони нокаут эвазига мағлуб этганди. Томас эса 7та жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасини ўз фойдасига ҳал қилган (1тасида нокаут эвазига ғалаба қозонган). Учта жангда эса мағлубиятга учраган (1та жангда нокаут бўлган).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)