20:36 / 07.10.2018
3 182

«Арсенал» сафарда «Фулхэм»ни 5:1 ҳисобида таслим этди

«Арсенал» сафарда «Фулхэм»ни 5:1 ҳисобида таслим этди
Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Фулхэм“ – “Арсенал“ учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:5 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Ляказетт ҳисобни очди. 44-дақиқага келиб Шюррле жавоб голини киритди.

Танаффусдан сўнг “Арсенал“нинг вақти бошланди. Яна ўша Ляказетт иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келган бўлса, кейинчалик Обамеянгнинг дубли ҳамда Рэмзининг тўпи якунда Эмери жамоасига навбатдаги ишончли ғалабани тақдим этди.

Англия чемпионати, 8-тур

Фулхэм – Арсенал 1:5 (1:1, 0:4)
Голлар:
0:1 – 29 Ляказетт, 1:1 – 44 Шюррле, 1:2 – 49 Ляказетт, 1:3 – 67 Рэмзи, 1:4 – 79 Обамеянг, 1:5 – 90 Обамеянг.
Фулхэм – Беттинелли, Одои, Ле Маршан, Кристи, Рим (Камара, 54), Сери, Замбо-Ангисса (Макдоналд, 62), Шюррле, Сессеньон, Митрович, Вьетто (Юхансен, 83).
Арсенал – Лено, Холдинг, Монреаль, Бельерин, Мустафи, Мхитарян, Джака, Торрейра, Ивоби (Рэмзи, 67), Уэлбек (Обамеянг, 62), Ляказетт (Гендузи, 80).
Огоҳлантиришлар: Вьетто (57), Шюррле (70).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» сафарда «Фулхэм»ни 5:1 ҳисобида таслим этди