
UFC ташкилоти 7 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган турнир учун чипталар сотувидан 17 миллион доллар фойда кўрди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дэйн Уайт маълум қилди.
Бу оқшомнинг асосий жанги UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ва енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпион россиялик Хабиб Нурмагомедов ўртасида кечди.
Кечанинг асосий жангида россиялик спортчининг қўли баланд келди. У тўртинчи раундда рақибини бўғиш услуби билан таслим этди.
«T-Mobile Arena» аренасида кечган жангни кузатиш учун 20 мингдан ошиқ ишқибоз ташриф буюрган.
Нурмагомедов ўз камарини 2018 йилнинг апрелида қўлга киритган, у илк марта бу камарни ҳимоя қилмоқда. У жами 27 марта марта октагонга чиққан ва барча жангида ғалаба қозонган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар