Андрей Канчельскис "Навбаҳор" бошқарувидаги илк ўйинидан сўнг нималар деди?

  • 22 октябрь 2018, 06:27
  • 1 705
  • Спорт
  • Андрей Канчельскис "Навбаҳор" бошқарувидаги илк ўйинидан сўнг нималар деди?
    Pepsi Суперлигаси 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг наманганликлар устози Андрей Канчельскис учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

    "Бироз асабий ўйин гувоҳига айландик. Йигитлар бугун ёмон ҳаракат қилишмади. Энг муҳими – якунда қимматли 3 очкога эга чиқдик. Сўнгги пайтлардаги қайд этилган натижаларни инобатга олган ҳолда бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Шукр, ўйин тақдирини фойдамизга ҳал эта олдик. Бундан мамунунман.

    Энди бор диққат-эътиборни кейинги учрашувларга қаратамиз. Эътибор берсак, жамоа асосан ўз майдонида очколар қўлга киритмоқда экан. Энди сафар ўйинларда ҳам мухлисларимизни чиройли ғалабалар билан хурсанд этиш учун уринамиз", - деди россиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ матбуот хизмати.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Андрей Канчельскис "Навбаҳор" бошқарувидаги илк ўйинидан сўнг нималар деди?