08:30 / 27.10.2018
3 031

Сарри: «Афсуски, асосий таркибда 11 нафар футболчи тушади, холос»

Сарри: «Афсуски, асосий таркибда 11 нафар футболчи тушади, холос»
«Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри клубнинг муаммолари ҳақида фикр юритди.

«Бошланғич таркибда майдонга фақат 11 нафар футболчи тушиши мумкин. Ихтиёримда эса 28 нафар футболчи бор. Бу кичик муаммони қандай қилиб ечишни билмайман. Ахир майдонга 15–16 футболчи туша олмайди.

Ярим ҳимоячиларнинг характеристикасидан келиб чиқиб тактика борасида муаммога дуч келдим. Ишлашда давом этишимиз керак. Улар ҳимоядаги ўйинни яхшилашлари керак. Балки, қачондир Баркли ва Лофтус-Чикни бир вақтнинг ўзида бошланғич таркибга киритарман.

Мухлислар уни яхши кўришади. У «Челси» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу нормал ҳолат. Аммо менинг муаммойим аввалгича қолади», — деди Сарри.

Манба: www.interfutbol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сарри: «Афсуски, асосий таркибда 11 нафар футболчи тушади, холос»