
Мадриднинг «Реал» клуби Антонио Контени олиб келолмаслиги мумкин, дея хабар қилмоқда АS нашри.
Мадридликлар италиялик мутахассис билан шартнома борасида келиша олмаяптилар. Икки томон келишувнинг молиявий бандлари бўйича бир тўхтамга кела олмаганлар. Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, Конте қаймоқранглилар клуби томонидан аниқ кафолатни талаб қилмоқда.
Шу тариқа, «Реал»ни бошқаришга асосий даъвогар «Кастилья» устози Сантьяго Солари бўлиб турибди.
Аввалроқ, «Реал» раҳбарияти бугун мажлис ўтказиши ва унда Лопетеги истеъфога чиқарилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар