Карло Анчелотти Бразилиянинг 2030-йилги мундиал учун режаларини ошкор қилди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти кутилмаганда Мадриднинг Вальдебебас шаҳридаги машғурот мажмуасига ташриф буюриб, ўзининг собиқ жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби билан учрашди. Goal.com хабар беришича, ушбу самимий учрашув давомида тажрибали мутахассис келгусида Бразилия терма жамоасини 2030-йилги жаҳон чемпионатига тайёрлаш бўйича ўзининг стратегик режалари ҳақида ҳам гапириб ўтди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Собиқ Реал Мадрид устози таниш муҳитга қайтганидан мамнуниятини яширмади ва машғулот олдидан жамоа аъзолари билан дилдан суҳбатлашди. У айниқса қироллик клубидаги бразилиялик футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тикланиш жараёнларини яқиндан назорат қилди.
Янги авлодни шакллантириш босқичи
Анчелоттининг фикрича, ўтган жаҳон чемпионати сикли бразилияликлар учун бир даврнинг якунланганини англатади. Шу боисдан терма жамоада туб ўзгаришлар даври бошланиб, ёш иқтидорларни жалб қилиш устувор вазифага айланган.Ушбу жараёнда мураббий Винисиус Жуниор, Эндрик, Эдер Милитао ва Родрйго каби етакчиларнинг клубдаги ҳолатига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, у нафақат Испания, балки Бразилия ва Европанинг бошқа чемпионатларида тўп сураётган истиқболли ёшларни ҳам диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади.
Олдинда турган синовлар
Бразилия терма жамоаси бош мураббийининг асосий мақсади — 2030-йилги мундиалга қадар ҳар қандай рақиб билан рақобатбара оладиган қудратли ва мукаммал жамоани барпо этишдир. Мутахассис ҳозирда 20–21 ёшли футболчилар орасида улкан салоҳият борлигини эътироф этди.Янги авлод шаклланиши ва жамоавий ўйинни синовдан ўтказиш учун яқинлашиб келаётган ўртоқлик ўйинлари муҳим аҳамият касб этади. Анчелотти шогирдлари сентябрь ойининг охирида Австралияга сафар уюштириб, Тавнсвилл ҳамда Брисбен шаҳарларида иккита ўйин ўтказиши режалаштирилган. Шундан сўнг, жамоа Ҳиндистонга сафар уюштириб, Колката шаҳрида майдонга тушади ва мазкур учрашувлар мураббийлар штаби учун муҳим синов вазифасини бажаради.






























Изоҳлар 0
…