Санжар Турсунов профессионал боксда дебют қилади

  • 7-11-2018, 22:54
  • 349
  • Спорт
  • Санжар Турсунов профессионал боксда дебют қилади
    Биринчи оғир (-90 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Санжар Турсунов 8 ноябрь куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи маълум қилди.

    Турсуновнинг айтишича, илк жангидаги рақиби мексикалик Мигель Кубос бўлади. Жанг 8 ноябрь (Тошкент вақти билан 9 ноябрь тонги) куни Калифорнияда, Индио шаҳридаги "Fantasy Springs Casino" аренасида бўлиб ўтади. Жанг 4 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган.

    29 ёшли Мигель Кубос профессионал боксда 30 та жанг ўтказиб, уларнинг 11тасида ғалаба (8 та нокаут) қозонган, 19 та жангда имкониятни бой бериб қўйган.

    » » Санжар Турсунов профессионал боксда дебют қилади