22:04 / 11.11.2018
3 659

Дзюдочиларимиз Тошкент Гран-Присида 5-ўрин билан кифояланди

Дзюдочиларимиз Тошкент Гран-Присида 5-ўрин билан кифояланди
Бугун, 11 ноябрь куни дзюдо бўйича Тошкент Гран-Приси якунланди. Турнирда 47 мамлакатдан келган спортчилар баҳс олиб боришди.

Бугунги баҳсларда эркаклар ўртасида учта, аёллар ўртасида эса иккита вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди.

+100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекмурод Олтибоев мусобақа давомида Украина, Тожикистон ва Россия вакилларини мағлубиятга учратиб финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда у россиялик Сослан Бостановга қарши татамига чиқди ва имкониятни бой бериб қўйди. Олтибоев Тошкент Гран-Присининг кумуш медали билан кифояланди.

Терма жамоанинг яна бир вакили Ихтиёр Холмуратов эса бронза медали учун қозоғистонлик Ерассил Кажибаев билан беллашди. У ҳам медал учун баҳсда ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, дзюдо бўйича Тошкент Гран-Присида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1та олтин, 3та кумуш ва 1та бронза медал билан бешинчи ўринни қўлга киритишди.

Ўзбекистонлик совриндор спортчилар:
Олтин:
-73 кг: Ҳикматулло Тўраев

Кумуш:
-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
+100 кг: Бекмурод Олтибоев

Бронза:
-66 кг: Шаҳрам Аҳадов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дзюдочиларимиз Тошкент Гран-Присида 5-ўрин билан кифояланди