09:57 / 12.11.2018
2 912

«Арсенал» охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

«Арсенал» охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
Лондоннинг «Арсенал» клуби Англия Премьер-лигасининг 12-турида «Вулверҳэмптон»га қарши ўйнади. Лондондаги «Эмирейтс — Эшбертон Гроув» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндаги биринчи гол 13-дақиқада «Вулверҳэмптон» ҳужумчиси Иван Кавалейру томонидан урилди, уни Раул Хименес голли пас билан таъминлади. Ўйин охирида захирадан майдонга туширилган Генрих Мхитарян «канонирлар»ни мағлубиятдан қутқариб қолди - 1:1.

Бу дурангдан кейин «Арсенал»нинг Англия чемпионатидаги мағлубиятсиз серияси 10 ўйинни ташкил этмоқда. Шу билан бирга жамоа 3 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунгача лондонликлар клуби 7 ғалабага эришиб, 2 бор дуранг ўйнаганди.

Эндиликда «Арсенал» очколари сонини 24тага етказган ва турнир жадвалида 5-ўринни сақлаб қолган, «Вулверҳэмптон» 16 очкоси билан — 11-ўринда қолмоқда.

Кейинги турда «канонирлар» «Борнмут» меҳмони бўлишади, мавсум дебютанти бўлмиш «бўрилар» эса «Ҳаддерсфилд Таун»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 25 ноябрга белгиланган.

Англия чемпионати
12-тур
Арсенал – Вулверҳэмптон 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар:
0:1 – 13 Кавалейру, 1:1 – 86 Мхитарян.
Арсенал – Лено, Холдинг, Колашинац (Мхитарян, 76), Бельерин, Мустафи, Ивоби (Гендузи, 46), Чака, Торрейра, Ўзил (Рэмзи, 75), Обамеянг, Ляказетт.
Вулверҳэмптон – Руй Патрисиу, Коуди, Боли, Кастро, Беннетт, Элдер Кошта (Траоре, 75), Моутинью, Кавалейру (Диогу Жота, 61), Рубен Невеш, Доэрти, Хименес (Гиббс-Уайт, 85).
Огоҳлантиришлар: Ўзил (69), Доэрти (71), Элдер Кошта (74), Беллерин (78).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди