
"Рейнжерс" жамоаси бош мураббийи Стивен Жерард "Манчестер Юнайтед" ва Жозе Моуриньо ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Уни бир сўз билан тарифлайман: ғолиблик. У ғолиб мураббий. Қачонки ғолиблар соврин ютиш учун имконияти етишига кўзи етсагина, шунда барчаси ўзгаради.
"Манчестер Юнайтед"ни унчалик ёқтирмаслигимни барча билади. Бироқ қандай ҳолатда бўлмасин, Моуриньо мен учун дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлиб қолади. У "Юнайтед" билан бир неча совринларга эга чиқиб бўлди. Агарда унинг қўл остида жамоа яна қандайдир совринларга эга чиқадиган бўлса, бундан ажабланмайман.
У жамоада яхши иш олиб бормоқда. Жозе ҳар доим футболчилардан айбни олиб ташлаш учун ўзини шундай тутади ва шу тарзда ҳимоя қилади. Уни ҳисобдан чиқариш аҳмоқлик", - деди Жерард. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.