00:14 / 29.11.2018
3 569

ОФК йилнинг энг яхшиларини тақдирлади (фото)

ОФК йилнинг энг яхшиларини тақдирлади (фото)
Уммон пойтахти Маскат шаҳрида Осиёнинг 2018 йилдаги энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон U23 билан Осиё чемпионатида ғалаба қозонган Равшан Ҳайдаров йилнинг энг яхши мураббийи совринига номзодлар қаторига киритилган эди. Бироқ, якунда мукофотни «Кашима Антлерс» билан Осиё Чемпионлар Лигасида зафар қучган япониялик мутахассис Го Оива қўлга киритди.

ОФК президентининг махсус соврини Таиланднинг «Wild Boars» футбол клуби ва Япония U20 аёллар жамоаси бош мураббийи Футоши Икедага тақдим қилинди

«Осиё жавоҳири» соврини Чжан Цзилунга топширилди.

2018 йилнинг ислоҳотларда энг юқорига интилаётган футбол ассоциацияси соврини Мўғулистон футбол федерациясига топширилди.

Корея Халқ Демократик Республикаси футбол ассоциациясига 2018 йилнинг энг яхши ривожланаётган футбол ассоциацияси соврини топширилди.

2018 йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси соврини Япония футбол ассоциациясига топширилди.

Фаластин, Сингапур ва Хитой футбол ассоциациялари оммавий футболни ривожлантиришга интилаётгани учун ОФК президенти эътирофига сазовор бўлди.

Япониялик Асако Такакура - аёллар футболидаги 2018 йилнинг энг яхши мураббийи.

Эронлик Али Асқар Ҳасанзода 2018 йилнинг энг яхши футзалчиси бўлди.

Хитойлик Ван Шуан 2018 йилнинг энг яхши аёл футболчиси совринига эга бўлди.

Абдулкарим Ҳасан («Ас-Садд», Қатар) 2018 йилнинг энг яхши футболчиси бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОФК йилнинг энг яхшиларини тақдирлади (фото)