11:15 / 16.12.2018
2 555

Роналдунинг голи Турин дербисида «Ювентус»га ғалаба келтирди

Роналдунинг голи Турин дербисида «Ювентус»га ғалаба келтирди
Италия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Торино» – «Ювентус» учрашуви якунига етди. «Олимпико ди Торино»да кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувдаги ягона гол 70-дақиқада Криштиану Роналду томонидан киритилди. Португалиялик футболчи пенальтини аниқ бажариб, жамоасига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Ювентус» очколарини 46тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда. «Торино» (22) олтинчи поғонада қолди.

А Серия, 16-тур

Торино – Ювентус 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:
0:1 – 70, пенальти Роналду.

Торино – Сиригу (Ичасо, 20), Джиджи, Иццо, Ансальди (Париджини, 75), Нкулу, Ринкон, Базелли, Мейте, Айна (Беренгер, 85), Дзадза, Белотти.

Ювентус – Перин, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Джан, Пьянич, Матюиди, Роналду, Дибала, Манджукич.

Огоҳлантиришлар: Дзадза (27), Пьянич (48), Джан (51), Роналду (70), Ансальди (72), Перин (90).

Манба: www.uff.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг голи Турин дербисида «Ювентус»га ғалаба келтирди