
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 финал босқичида иштирок этадиган якуний таркиби ОАВда пайдо бўлди. Ҳақиқийлиги тасдиқланмаган таркиб Sports.uz томонидан эълон қилинган, деб ёзади kun.uz.
Аввалроқ, терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов БААда ташкил этилган йиғинга 26 нафар футболчини жалб қилган, бироқ йиғин якуни бўйича улардан уч нафари Осиё Кубогига бора олмаслиги аниқ эди. Фақат бу уч футболчи ким бўлиши номаълум эди.
Терма жамоа мураббийлар штаби қарорига асосан, “Локомотив” ҳимоячиси Бобур Йўлдошев, “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов ва 2014 йилги мавсумни “Қизилқум”да якунлаган ҳужумчи Наврўз Алимов 2015 йилнинг январь ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида иштирок этмайдиган бўлди.
Sports.uz’нинг қайд этишича, якуний 23талик таркибдан қуйидаги футболчилар ўрин олган (бироқ ушбу таркибнинг ҳақиқийлиги расман тасдиқланганича йўқ):
Дарвозабонлар – 1. Элдор Суюнов (“Насаф”), 12. Игнатий Нестеров (“Локомотив”), 21. Акбар Тўраев (“Бунёдкор”);
Ҳимоячилар – 2. Егор Кримец (“Пахтакор”), 3. Шавкат Муллажонов (“Локомотив”), 5. Анзур Исмоилов (“Чанчун Ятаи”, Хитой), 14. Шуҳрат Муҳаммадиев (“Насаф”), 19. Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), 20. Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), 22. Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Акмал Шораҳмедов (“Бунёдкор”);
Ярим ҳимоячилар – 4. Сардор Рашидов (“Бунёдкор”), 7. Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабоб”, БАА), 8. Сервер Жепаров (“Сёнгнам”, Жанубий Корея), 9. Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия), 10. Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), 13. Лутфулла Тўраев (“Локомотив”), 15. Жасур Ҳасанов (“Локомотив”), 17. Санжар Турсунов (“Ворскла”, Украина), 18. Темур Кападзе (клубсиз);
Ҳужумчилар – 6. Баҳодир Насимов (“Падидеҳ”, Эрон), 11. Игорь Сергеев (“Пахтакор”), 16. Воҳид Шодиев (“Бунёдкор”).
Аввалроқ, 30 декабрь, сешанба куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши, айнан шу анжуман доирасида терма жамоанинг Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилиниши ҳақида хабар берилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар