06:00 / 26.12.2018
3 618

"Металлург" Камолиддин Тожиев ва Шавкат Муллажоновни ўз сафига қўшиб олди

"Металлург" Камолиддин Тожиев ва Шавкат Муллажоновни ўз сафига қўшиб олди
Бугун “Металлург” футбол клуби раҳбарияти яна икки нафар тажрибали футболчилар билан ҳам дастлабки келишувга эришдилар.
Булар “Пахтакор” жамоаси шарафини узоқ йиллар ҳимоя қилган маҳоратли ҳимоячи Камолиддин Тожиев ҳамда “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Локомотив” жамоаларидаги ўйинлари билан танилган, сўнгги йилларни “Бухоро” жамоасида ўтказган Шавкат Муллажоновлардир. Бу ҳақда "Металлург" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айни пайтда янги мавсум тадоригини кўраётган “Металлург” таркибида 35 нафар футболчи қатнашмоқда. Эслатиб ўтамиз, бекободликлар машғулотларини Қибрайдаги ўқув-машғулот масканида олиб боришаяпти. Дастлабки йиғин 29 декбарь куни поёнига етади. Иккинчи йиғин ҳам Қибрайда 2019 йилнинг 5-25 январь саналари оралиғида бўлиб ўтади. Шундан сўнг “Металлург” хориж йиғинига отланади. Режага биноан учинчи йиғин 27 январдан 11 февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Металлург" Камолиддин Тожиев ва Шавкат Муллажоновни ўз сафига қўшиб олди