Осиё Кубогида ким чемпион бўлиши башорат қилинди (фото)

Осиё Кубогида ким чемпион бўлиши башорат қилинди (фото)
Эртага бўлиб ўтадиган БАА – Баҳрайн учрашуви билан Осиё Кубоги баҳсларига старт берилади. Мусобақадан олдин weglobalfootball.com сайти ким чемпион бўлишини башорат қилди. Сайт версиясига кўра, ушбу мусобақада чемпионликка аcосий даъвогар Австралия терма жамоаси бўлади. Weglobalfootball.com Австралиянинг имкониятларини 24,1 фоизга баҳолади.

Бу борада кейинги ўринларни Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони каби термалар эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоасининг чемпион бўлиш имконияти 1,4 фоизга тахмин қилинган. Тўртта давлат – КХДР, Филиппин, Яман ва Туркманистон эса умуман овоз йиғмади. Ушбу сайт версиясига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўл олади.
Осиё Кубогида ким чемпион бўлиши башорат қилинди (фото)
Осиё Кубогида ким чемпион бўлиши башорат қилинди (фото)

Манба:championat.asia
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар