date
views 4 694

Нурмагомедовнинг мураббийи: Ҳабиб Фергюсон билан жангга рози бўлади

Нурмагомедовнинг мураббийи: Ҳабиб Фергюсон билан жангга рози бўлади
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирди ким билан беллашиши мумкинлигини айтди.

Мураббийнинг маълум қилишича, ташкилот раҳбари Дана Уайт доғистонлик спортчи аралаш йўналиш (ММА) бўйича америкалик жангчи Тони Фергюсон билан баҳслашиши бўйича ғояни қўллаб-қувватлаши мумкин.

«Агар UFC президенти жангни ташкиллаштиришга қарор қилса, унда, катта эҳтимол билан, Тони Фергюсон Ҳабибнинг рақиби бўлади. Мен Ҳабибни биламан, у бу жангга рози бўлади», - дея қайд этиб ўтди мутахассис.
Шунингдек, у ирландиялик Конор Макгрегор октагонда яна доғистонлик билан учрашиш ниятида экани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Макгрегор учун реваншга келадиган бўлсак, бу ҳолда биз ушбу жанг ҳақида ҳеч қачон гапирмаганмиз. Агар мен Ҳабибни тўғри тушунаётган бўлсам, унинг позицияси шундан иборатки, бунда Конор ушбу жангга лойиқ бўлиши керак. Нурмагомедов пул учун октагонга чиқмайди, уни кўпроқ тўғри хатти-ҳаракатлар қизиқтиради», - дея Мендеснинг сўзларини келтиради The Sun.

2018 йил 6 октябрь куни Нурмагомедов UFC 229 мусобақасида Макгрегорни таслим этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедовнинг мураббийи: Ҳабиб Фергюсон билан жангга рози бўлади