20:36 / 21.01.2019
3 851

“Навбаҳор” клубига катта миқдорда жарима солиниши мумкин

“Навбаҳор” клубига катта миқдорда жарима солиниши мумкин
Наманганнинг “Навбаҳор” футбол клуби катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси маълум қилди.

ПФЛ сайтида айтилишича, жамоанинг футзалчилар ва аёл футболчилар олдида қарзи бўлишига қарамай, асосий жамоа Қрим йиғинига жўнаб кетган. ЎзПФЛ бу ҳақда клубни расман огоҳлантирганига қарамай, жамоа ўз билганича иш тутган.

“Навбаҳор” уч кун муддат ичида бу борада тушунтириш бериши талаб этилади. Йўқса, клубни катта миқдорда жарима кутади. ПФЛ мазкур жаримани ўз ҳақини ололмай юрган футзалчи ҳамда аёл футболчилар учун сарф этади”, дейилади ПФЛ хабарида.
Шунингдек, “Навбаҳор” қарзлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилмагунига қадар бирорта ҳам футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказа олмайди.

Клуб, шунингдек, жамоа бош директори ҳақида ҳам расмий маълумот бериши ва унинг мақомини ПФЛ талаби бўйича белгилаб бериши талаб этилади. ПФЛ билан мулоқотга киришаётган клуб вакили ҳеч қандай мақомга эга бўлмагани ҳолатида унинг фикрлари инобатга олинмайди.

“Клубга ҳеч қандай алоқаси бўлмай туриб, унинг ишларига аралашаётган шахслар эса ЎФА томонидан дисквалификация қилинади”, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Навбаҳор” клубига катта миқдорда жарима солиниши мумкин