Қозоғистонда ахлат контейнеридан тирик чақалоқ топилди

Қозоғистонда ташвишли ҳолат содир бўлди. Жамбил вилоятининг Кордай туманида жойлашган Гвардейский аҳоли пунктида ахлат контейнеридан янги туғилган чақалоқ топилди.
Маълум қилинишича, чақалоқ тирик ҳолда аниқланган ва зудлик билан тиббий муассасага етказилган.
Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда чақалоқнинг контейнерга қандай қилиб ташлаб кетилгани ҳамда воқеага алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов якунларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли процессуал қарор қабул қилиниши маълум қилинди.






























Изоҳлар 0
…