
16 февраль, шанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 24-тури доирасида 4 та учрашув бўлиб ўтади.
Сўнгги турда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлиб (1:3) жадвалда 1 поғона пастлаган Диего Симеоне бошлиқ «Атлетико Мадрид» клуби сафарда «Райо Вальекано» жамоаси билан баҳсга киришади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.
Шу куни Лео Месси етакчилигидаги Каталониянинг «Барселона» клуби «Камп Ноу» стадионида «Вальядолид»ни синовдан ўтказади. Беллашувга тунги вақт билан соат 00:45 да старт берилади.
17 февраль, якшанба кунининг дастлабки учрашуви «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Унда 45 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган Мадриднинг «Реал» клуби «Жирона» билан кураш олиб боради. Баҳс 16:00 да бошланиши белгиланган.
Мусобақа жадвалида кучли тўртликдан ўрин олган Пабло Мачин бошқарувидаги «Севилья» жамоаси «Вильярреал» меҳмони бўлади. Тўқнашув 22:30 да бошланади.
23-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:

Ла Лига
24-тур баҳслари
15 февраль, жума
«Эйбар»—«Хетафе» 2:2
Голлар: 0:1 — 37 Мата, 0:2 — 52 Фулке, 1:2 — 67 Шарлес 2:2 — 80 Шарлес.
16 февраль, шанба
«Сельта»—«Леванте» 1:4
Голлар: 0:1 - 20' Моралес, 0:2 - Коке 40', 0:3 - Моралес 62', 1:3 - Мендес 88', 1:4 - Майораль 89'.
«Райо Вальекано»—«Атлетико Мадрид» 20:15
«Реал Сосьедад»—«Леганес» 22:30
«Барселона»—«Вальядолид» 00:45
17 февраль, якшанба
«Реал Мадрид»—«Жирона» 16:00
«Валенсия»—«Эспаньол» 20:15
«Вильярреал»—«Севилья» 22:30
«Бетис»—«Алавес» 00:45
18 февраль, душанба
«Уэска»—«Атлетик Бильбао» 01:00 «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар